UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  0 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  1 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  2 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи Янгиликлар

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бори Фати ўғлига тақдим этилаётган ўйин вақтидан норози ва уни бошқа клубга кўчиб ўтишини истайди. 

"Агарда ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни бошқа клубга олиб кетардим, лекин у (Ансу) "Барселона"да қолишни истайди. Ота сифатида мени жахлим чиқяпти. Ансу бундай кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани асабимга тегмоқда ва баъзида мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлашни, фикрлашни бошлаяпман. Мен Матеу (Алемани "Барселона" директорларидан бири)га қўнғироқ қилдим, у бизга Ансу клубнинг муҳим футболчиси эканлиги, улар ўғлимга тўлиқ ишониши ва қадрлашини айтди.

Ота сифатида мени фикрим бошқачароқ, балки мен адашаётгандирман. У сизнинг 10-рақамли ўйинчингиз, у бу рақамни (Лионель) Мессидан кейин ҳеч ким олишга жазм эта олмаётганда бажарди. Менга эса уларнинг ўғлимга нисбатан муносабати буткул ёқмаяпти. Мен дақиқаларни назарда тутяпман. Бир дақиқа, икки, уч… Жароҳатдан аввал у Гризманн, Дембеле ва Суарес бор таркибда муҳим футболчи эди. Хоп, Ансу асосий таркибда ўйнасин демаяпман, клубдаги барча ҳужумчилар феноменал даражадалигини биламан, лекин биз Испания ва барселоналик, "Ла Масия"дан чиққан Ансу Фати ҳақида гапиряпмиз..."

Аввалроқ, айнан Бори Фати Твиттерда "Барселона" саҳифасини ўқишни тўхтатиб, "Бавария"га обуна бўлгани эътиборимизни тортганди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика