Фаррух Нурлибоев: "Йўл азоби ҳам бугун ўз таъсири кўрсатди. "
05 май 2016 19:50
Янгиликлар
Фаррух Нурлибоев: "Йўл азоби ҳам бугун ўз таъсири кўрсатди. "
Ўзбекистон Биринчилигининг 7-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Норин" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Фаррух Нурлибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйиндан қониққанимиз йўқ. Чунки барча чизиқларда хатоларга йўл қўйдик. Жамоа биринчи мавсум чемпионатда иштирок этмоқда. Камчиликларимизни шунга боғлаш ҳам мумкин. Бугун ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Аммо таъкидлаганимдек, кераксиз хатолар ғалабадан мосуво қилди. Қолаверса, йўл азоби ҳам бугун ўз таъсири кўрсатди. Айрим сабабларга кўра, кеча йўл чиққан бўлсакда, Тошкентга етиб келишимиз чўзилиб кетди. Табиийки, бу ҳам ўз сўзини айтди. Навбатдаги учрашувларда ҳаммаси ўз ўрнига тушади, деган умиддамиз, - дейди Нурлибоев.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар