UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  1 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  3 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарруҳ Сайфиев Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Сурияга қарши 2 очко йўқотдикми ёки 1 очко қўлга киритдик?

- Бугун 2 очко йўқотдик. Ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни билади ва ҳеч кимни осонликча мағлуб эта олмайсиз.

- Ўйиндан кейин кийиниш хонасида атмосфера қандай эди?

- Атмосфера нормал эди, ҳар доимгидек. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Сурияга қарши учрашув тарихда қолди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг ўйинида қандай камчиликларни пайқадингиз.

- Бугун Шомуродовнинг ўрни билинди. Бироқ бу футбол ва сиз эртага нима бўлишини билмайсиз. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Қандай камчиликлар бўлса бош мураббийимиз бизга айтади.

- Кейинги учрашувлардаги рақиб Ҳиндистон ва Австралия ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувга қаратамиз ва майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика