UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  0 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  9 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Фарҳод Сафаров: “ПФЛ Кубогида "ўлим" гуруҳидан жой олганмиз” Янгиликлар

Фарҳод Сафаров: “ПФЛ Кубогида "ўлим" гуруҳидан жой олганмиз”

Биринчи лига иштирокчиси Тошкентнинг “Обод” жамоаси ўткан йили ПФЛ Кубогининг финалига қадар етиб борганди.
Хайрулла Абдиев бошқарувидаги жамоа бу йилги турнирни ҳам ғалаба билан бошлади. “С” гуруҳидан ўрин олган “Обод” бугун элита вакили “Навбаҳор”ни мағлуб этди. Учрашувдан сўнг клуб директори Фарҳод Сафаров билан суҳбатлашдик.
- Ёдингизда бўлса ўткан йили ПФЛ Кубогида финалга қадар етиб боргандик –дея гап бошлади Сафаров. – Мақсадимиз камида шу натижани такрорлашдир. Бу йўлда йигитлар астойдил харакат қилмоқда.

- “Навбаҳор”га қарши кечган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўйин яхши ўтди. Футболчиларимизда ғалаба учун иштиёқ юқори эканлигини кўриш мумкин эди. Футболда бу жуда муҳимдир.

- Олий лига вакили нимани эвазига мағлуб этилди?
- “Навбаҳор” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Лекин битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Жамоангиз ўрин олган гуруҳ ҳақида нима дейсиз?
- Бемалол айта оламанки, “ўлим” гуруҳи! Эътибор беринг бизнинг “С” гуруҳда олий лига жамоалари ўрин олган. “Навбаҳор”, “Шўртан”, “Локомотив” ҳамда “Обод”. Бу биз учун ҳам қизиқарли бўлади.

- “Обод”ни янги мавсумга кўраётган тайёргарлигидан кўнглингиз тўляптими?
- Албатта. Ҳаммаси режадагидек кетмоқда. Муносиб равишда ҳозирлик кўришимиз учун етарли шароитлар яратилган. Умид қиламанки, чемпионатга қадар йигитлар янада ўсишга эришади.

- Таркибда ҳам ўзгаришлар қилинаётганини кўряпмиз...
- Ҳа, ўтган йилгига нисбатан бу йил таркибни янада кучайтириб рақобатни оширмоқчимиз. Ўйлайманки таркибимизга биринчи лига тоифасидаги маҳоратли ўйинчилар қўшилмоқда.

- Кўпчилик мухлислар эндиликда “Обод”ни олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири дея эътироф этмоқда.

- Бундан хурсандмиз. Муносиб баҳони айнан ишқибозлар беради.

- Аслида бу йил жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?
- Ҳар бир баҳсда мазмунли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга харакат қиламиз. Ўтган йили дебют мавсум бўлишига қарамай, йигитларимиз яхши натижа кўрсатганди. Ўйлайманки бу йил ундан-да яхшироқ натижага эришамиз. Тўғриси ҳозир аввало ПФЛ Кубогини ютишни ўйлаяпмиз. Кейин чемпионат ҳақида жиддий бош қотирамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика