UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  0 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  1 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  4 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  5 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган турда ютқазиб қўйганимиз жамоамиз йигитларига қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги мақсад фақат ғалаба эди. Йигитлар характер кўрсата олишди, якунда ғалабани тантана қилдик. Жамоага ғолиблик руҳиятини сингдириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

- Қанот вингерларида тезлик ва тажриба етишмагандек кўринди. Ҳужумлар асосан марказдан ташкил этилди. Бу кўрсатмамиди ёки ўйинга танланган услубми?

- Йўқ, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келган вазият. Жараённинг боришига қараб шундай ўйин кўрсатдик. "Дўстлик"нинг ўйинларини кўриб чиққанмиз, уларда тезкор футболчилар бор эди. Қўшимча ўрнида, ўйинолди жараёнларда қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди.

- Ҳозир ҳолати яхшими?

- Ҳа, қўрқадиган жойи йўқ. Кейинги ўйинга тайёр бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик, ўзини яхши кўрсатди.

- "Дўстлик" биринчи бўлимда 2 та яхши вазиятга эга бўлди. Шу ҳолатларда жамоангиз ҳимоя чизиғида палапартишликлар бор экандек кўринди...

- Таркибимиз ёш, асосан 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўйнаяпти. Кейин улар турли академиялардан жалб этилган. Ўзаро бир-бирларини тушунишга вақт керак. Кейин бу ёшдаги футболчиларда ҳаяжон ҳам кучли бўлади.

- Ўша вазиятларда гол бўлмагани омад билан боғлиқми?

- Футболда омаднинг ўрни ҳамиша муҳим. Бироқ, ўша вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри жой танлагани боис рақиб ҳужумчисида саросима кўзга ташланди, аниқ ҳаракат қила олмади.

- Жамоангиз таркиби ёш футболчилардан иборат. "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", Шўртан" каби тажрибали футболчилари бор бўлган жамоаларга қарши қанчалик жиддий кураша оласизлар?

- Таркибимиз ёш экани тўғри. Биз майдондан ташқарида бу жамоаларни ҳурмат қиламиз. Суперлига вазифаси қўйилган клублар. Майдонда ҳар бир рақибга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 мар 22:40:45
Jamshid Abdusamadov
Команда зур уйнашди. Далер Тухсанов дегани алохида ажралщи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика