UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  3 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  6 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  5 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  20

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик. Голлардан кейин охирги 10 дақиқани яхши ўтказа олмадик. Сабабларини ўрганиб чиқамиз. Чунки охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди. 80-85 дақиқа яхши футбол кўрсатдик деб ўйлайман.

- Демак ўйиндан-ўйинга ўзгариш бўлаяпти, шундайми?

- Албатта ўзгариш бўлаяпти. Чемпионат доирасида ютаяпмиз, ютқазаяпмиз ҳам. Муҳими, футболчилар майдонда биз томондан берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишаяпти. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, биз мавсум ўрталарида кучли жамоаларга ҳам муносиб рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Кубок баҳсларидаги мақсад қандай?

- Кубок ва чемпионат учрашувларига, ҳар бир ўйинда йигитларда ғолиблик руҳиятини шаклантириш боришимиз керак. Болалар футболидан катта футболга босқичма-босқич футболчиларни тайёрлаб боришимиз керак. Ҳозир ўтиш ёшида ёш футболчилар бир хил ўйин намойиш этиб боришлари қийин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика