UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   9 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  5 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Фарғона
5 октябрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Атлетик” спорт мажмуасида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар ДХМ ҳодимлари ўртасида “Давлат хизматлари агентлиги соғлом турмуш тарафдори” шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбирини ташкиллашдан бош мақсад мутахассис ва ҳодимлар ўртасида спорт маданиятини янада ривожлантириш, уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг тадбирнинг расмий очилиш маросимида, аввало, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Тадбир аввалида сўз олган ДХА Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари Раъно Бойқўзиева бугунги кунда шу соҳада олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар, уларнинг замирида халқ манфаати ва уларга яратилаётган қулайликлар ҳақида тўҳталиб ўтди. -Албатта, яхши дам меҳнатга самара биғишлайди, -деди ўз сўзида Р.Бойқўзиева. -Шунинг учун ҳам бугунгидек спорт байрамларини ҳодимлар ўртасида тез-тез ташкилашни ният қилганмиз. Ўйлайманки, бу каби спорт тадбирлари эртанги иш кунингиз, ва оилавий ҳаётингизда ижобий самара беришига ишонаман.

Муросасиз кечган беллашувларда туманлардан келган барча жамоалар фаол иштирок этди ва беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйинлар давомида исботлашди.
Демак, кучли учликни банд этган жамоалар билан танишамиз:

1-ўрин Фарғона тумани ДХМ жамоасига насиб этди. Улар жўшқин футбол ўйнини намойиш этишиб барча жамоалардан устун эканликларини исботлашди. 2-ўринга Фарғона шаҳар ДХМ жамоаси муносиб деб топилди. Бувайда ҳамда Учкўприк бирлашган футбол жамоаси эса 3-ўрин билан кифояланишди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар билан биргаликда  “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон” наминациялари бўйича жамоалар  вакиллари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика