UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  1 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  18 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда Янгиликлар

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда

Бугун "Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017" мусобақасининг ярим финалида "Қўқон-1912" ва "Машъал-2" жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун финал йўлланмаси ҳал бўлиши боис жамоалар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 12-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Баҳодир Пардаев тўпга кеч қолди. Акс ҳолда… 31-дақиқада Жалил Кимсановнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди. 34-дақиқада муборакликлар бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Агалиевнинг бурчакдан тепган тўпи тўғри Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозага келиб тушди – 0:1.

35-дақиқа Баҳодир Акрамов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида бош ҳакам жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга қизил карточка кўрсатди. 57-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Андрей Сидоров боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Андрей Сидоров қулай имкониятни қўлдан бой берди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, жамоамиз иккинчи таймда катта ташаббусга эга бўлишди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунлангач, мусобақа регламентига кўра, дарҳол пенальтилар серияси тепилди. Пенальтилар сериясида эса омад жамоамиз томонидан бўлди. Дарвозабонимиз Никита Рибкин икки марта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб "Қўқон-1912" оғир кечган ўйинда финал йўлланмасини қўлга киритди.
 


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
Ярим финал
“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шерзод Аъзамов, Жавоҳир Ҳакимов, Санжар Раҳмонов.
Голлар: Андрей Сидоров – 57. – Аваз Агалиев-34.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 23. Александр Мерзляков, 8. Акмал Холмуродов, 31. Дарко Гожкович, 33. Жалил Кимсанов (22. Мурод Холмуҳаммедов-46), 15. Ойбек Рустамов (75. Иброҳим Раҳимов-90), 6. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-67, 70. Собир Ҳамидов-90), 29. Суҳроб Бердиев (17. Андрей Сидоров-46), 18. Баҳодир Пардаев.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 22. Сергей Кондратъев, 17. Максим Липин (8. Абдуллоҳ Олимов-46), 29. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов (13. Жонибек Мирзақулов-66), 28. Марадона Сафаров (90. Зафар Тўраев-79), 9. Ҳумоюн Муртазоев (7. Зоҳир Қўзибоев-70), 11. Мақсад Муҳамедов (19. Жамолиддин Убайдуллаев-52), 2. Искандар Шойқулов, 27. Бобур Қосимов.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 18. Аббос Амонов.
Назоратчи: Анвар Ўринов.

Пенальтилар серияси:
Баҳодир Пардаев – 1:0.
Аваз Агалиев – 1:1
Мурод Холмуҳаммедов -2:1.
Бобур Қосимов – 2:2.
Андрей Сидоров – 3:2.
Абдуллох Олимов – 3:3.
Иброҳим Раҳимов – 3:3 (дарвозабон)
Жамолиддин Убайдуллаев 3:3 (дарвозабон)
Собир Ҳамидов – 4:3.
Зафар Тўраев – 4:3 (дарвозабон)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика