UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  198 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда Янгиликлар

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда

Бугун "Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017" мусобақасининг ярим финалида "Қўқон-1912" ва "Машъал-2" жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун финал йўлланмаси ҳал бўлиши боис жамоалар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 12-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Баҳодир Пардаев тўпга кеч қолди. Акс ҳолда… 31-дақиқада Жалил Кимсановнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди. 34-дақиқада муборакликлар бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Агалиевнинг бурчакдан тепган тўпи тўғри Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозага келиб тушди – 0:1.

35-дақиқа Баҳодир Акрамов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида бош ҳакам жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга қизил карточка кўрсатди. 57-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Андрей Сидоров боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Андрей Сидоров қулай имкониятни қўлдан бой берди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, жамоамиз иккинчи таймда катта ташаббусга эга бўлишди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунлангач, мусобақа регламентига кўра, дарҳол пенальтилар серияси тепилди. Пенальтилар сериясида эса омад жамоамиз томонидан бўлди. Дарвозабонимиз Никита Рибкин икки марта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб "Қўқон-1912" оғир кечган ўйинда финал йўлланмасини қўлга киритди.
 


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
Ярим финал
“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шерзод Аъзамов, Жавоҳир Ҳакимов, Санжар Раҳмонов.
Голлар: Андрей Сидоров – 57. – Аваз Агалиев-34.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 23. Александр Мерзляков, 8. Акмал Холмуродов, 31. Дарко Гожкович, 33. Жалил Кимсанов (22. Мурод Холмуҳаммедов-46), 15. Ойбек Рустамов (75. Иброҳим Раҳимов-90), 6. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-67, 70. Собир Ҳамидов-90), 29. Суҳроб Бердиев (17. Андрей Сидоров-46), 18. Баҳодир Пардаев.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 22. Сергей Кондратъев, 17. Максим Липин (8. Абдуллоҳ Олимов-46), 29. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов (13. Жонибек Мирзақулов-66), 28. Марадона Сафаров (90. Зафар Тўраев-79), 9. Ҳумоюн Муртазоев (7. Зоҳир Қўзибоев-70), 11. Мақсад Муҳамедов (19. Жамолиддин Убайдуллаев-52), 2. Искандар Шойқулов, 27. Бобур Қосимов.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 18. Аббос Амонов.
Назоратчи: Анвар Ўринов.

Пенальтилар серияси:
Баҳодир Пардаев – 1:0.
Аваз Агалиев – 1:1
Мурод Холмуҳаммедов -2:1.
Бобур Қосимов – 2:2.
Андрей Сидоров – 3:2.
Абдуллох Олимов – 3:3.
Иброҳим Раҳимов – 3:3 (дарвозабон)
Жамолиддин Убайдуллаев 3:3 (дарвозабон)
Собир Ҳамидов – 4:3.
Зафар Тўраев – 4:3 (дарвозабон)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика