Фабрегас фаолиятини якунламоқчи эмас
20 июн 2022 23:35
Янгиликлар
Фабрегас фаолиятини якунламоқчи эмас
Ёзда "Монако"дан кетаётган Сеск Фабрегас профессионал фаолиятини якунламоқчи эмас.
"Сўнгги бир неча кунлар давомида мен билан ишлаган олдинги мураббийлар қўнғироқ қилиб, кейинги режаларим ҳақида сўради. Улар агарда истагим бўлса, ўз штабига мураббий сифатида таклиф қилишди.
"Монако" билан шартномам ёзда якунига етади, мен эса янги чорловлар кутяпман. Футбол ўйнашни давом эттирмоқчиман. Ҳа, футболчилик фаолиятим ажойиб бўлди, бундан хурсандман. Аммо футболни ташламоқчи эмасман. Яна футболдан завқ олишни истайман. Бунда жой танлаш ниятим йўқ", - деди Фабрегас.
Олдинроқ Сеск Фабрегасга "Сампдория"дан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар