UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  1 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6

ОЧЛ. ОКМК сўнгги ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичини очкосиз якунлади Янгиликлар

ОЧЛ. ОКМК сўнгги ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичини очкосиз якунлади

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тури доирасида ОКМК сафарда "Эйр Форс" билан куч синашди.

Осиё Чемпионлар Лигаси. 5-тур

"Эйр Форс" — ОКМК 3:2

Голлар: 1:0 — 14, Саад Абдул Амир, 2:0 — 15, Атчу, 3:0 — 42, Муҳаммад Қосим, 3:1 — 62, Миржаҳон Мираҳмадов, 3:2 — 90+4, Мартин Боакье.

Эйр Форс: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2. Маруфи (6.Самеҳ Саид, 77), 7.Шариф Абдул Кадим, 24.Ҳасан Раед Матрук, 40.Н'Диайе, 44.Ҳамуд Машан, 13.Атчу (5.Юсуф Фавзи, 66), 19.Муҳаммад Қосим (14.Эдуку, 74) 25.Саад Абдул Амир, 30.Мустафо Волид Фатла (16.Шиҳоб Раззоқ, 74), 88.Муҳаннад Абдулраҳим (77.Аҳмад ал Сарори, 74)

Захира: 8.Иброҳим Байеш, 10.Али Жасим, 11.Ҳуман Тариқ, 12.Муҳаммад Шокир, 17.Мустафо Садун, 18.Апоко, 48.Руслан Ҳанун

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (40.Жаҳонгир Фозилов, 90+2), 29.Виталий Денисов (C), 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сиаваш Хақназарий, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов

Огоҳлантириш: Миржаҳон Мираҳмадов (74)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳақназарийнинг узатмасидан сўнг Боакье бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Мезбонлар бир дақиқа ичида иккита ноаниқ зарба йўллади.

84. ОКМКда илк ўзгариш амалга оширилди: Бусинов Эрматовни алмаштирди.

80. ОКМКда стандарт юзага келди, Қосимовнинг узатмасидан сўнг Ҳақназарий ноаниқ зарба йўллади.

77. Сўнгги 3 дақиқа ичида мезбонларда 4та ўзгариш амалга оширилди. ОКМК эса ҳали бу ишга қўл урмади.

74. Мираҳмадов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

71. ОКМКда бурчак зарбаси ижро этилди, аммо тўп рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

65. ОКМКда стандарт вазият юзага келди. Қосимовнинг узатмасига зарба йўллайдиган шериги топилмади.

62. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов чап оёқда чиройли зарба йўллаган ҳолда ҳисобни қисқартирди!

59. ОКМКдан навбатдаги ҳужум, Аҳмадалиевнинг узатмаси шеригига етиб бормади.

55. Меҳмонлар фаоллашди, аммо ҳужумларни якунлашда ҳамон эпчиллик етишмаяпти.

50. Мезбонлар бурчак тўпи натижасида тўртинчи голни уришига бир баҳя қолди. Раҳимов чапдастлик билан тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

42. ГОЛ! Муҳаммад Қосим узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ироқликлар бугун асосий таркиб билан ўйнамаяпти.

41. ОКМК футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужум якунига етмай қолди.

39. Майдон марказида Раҳмонов томоиндан қўполлик ишлатилди.

34. Ғиёсов бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

31. Матрукга тиббий ёрдам кўрсатилди.

29. Мезбонларнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

25. Сааднинг зарбасидан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, яхшиямки, унинг уриниши аниқ чиқмади.

24. Сиаваш ҳужумда қоидабузарлик содир этди.

15. ГОЛ! Атчу навбатдаги ҳужумда узоқ масофадан ОКМК дарвозабонини ожиз қолдирди. Биз эса такрорий вазият намойиш этиляпти, деб ўйлабмиз.

14. ГОЛ! Саад Абдул Амир қарши ҳужум натижасида кучли зарба билан ОКМК дарвозасини ишғол қилди.

15. ОКМКниинг комбинацияси натижасида Ҳақназарий чап оёқда зарба йўллади, бироқ зарба кучи юқори бўлмади. 

13. ЗАРБА! Мираҳмадов қарши ҳужум натижасида яқин масофадан кучли зарба йўллай олмади.

12. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпига оёқ қўядиган футболчи топилмади.

10. ЗАРБА! Шариф Абдул Кадимнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Раҳимов қийинчилик билан қайтарди.

7. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди, бироқ сўнгги зарбани йўллай олмади.

5. Майдон марказида ОКМК футболчиси рақибига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

1. Учрашув бошланди. "Эйр Форс" кўк, ОКМК оқ-кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика