Европа Лигаси финали олдидан "Челси"да катта йўқотиш
27 май 2019 13:55
Янгиликлар
Европа Лигаси финали олдидан "Челси"да катта йўқотиш
"Челси" ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте катта эҳтимол билан Европа Лигаси финал учрашувини ўтказиб юборади.
Франциялик футболчи жамоанинг охирги машғулотларидан бирида тиззасидан жароҳат олди ва майдонни қийинчилик билан тарк этди.
Расмий маълумотларга қараганда, 28 ёшли хавбекнинг тикланиш муддати аниқ эмас, аммо у аниқ "канонирлар" билан бўладиган финални ўтказиб юборади.
Олдин ҳам Канте тиззасидан жароҳат олган эди. Май ойи бошида Англия чемпионатининг 37-тури доирасидаги "Уотфорд" (3:0) га қарши ўйинда жароҳат олган. Франциялик футболчи яқинда машғулотларга қайтган эди.
"Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин 29 май куни 23:55 да Бокудаги "Олимпийский" стадионида бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар