UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  1 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  13 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  20 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  24 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  12 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  57 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980 Янгиликлар

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980

"Кўҳна қитъа" чемпионатлари тарихи билан таништиришда давом этамиз.
6-Европа чемпионати 1980 йилнинг 11-22 июнь кунлари Италия майдонларида бўлиб ўтган. Ўтган чемпионатлардан фарқли равишда ўша турнирда илк маротаба финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этган. Бундан ташқари илк маротаба мезбон мамлакат саралаш ўйинларисиз финал босқичига йўлланма олган.

Мусобақанинг ўзи ҳам бошқача форматда ўтказила бошланган: 8 та терма жамоа 4 тадан иккита гуруҳга бўлинган. Биринчи ўрин эгалари финалда, иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса бронза медали учун курашда тўқнаш келганлар.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ушбу турнир Европа чемпионатлари тарихида энг зерикарлиларидан бири сифатида ёдда қолган. Жамоалар эҳтиёткорликлари, кам сонли мухлислар ва трибуналардаги тартибсизликлар бунга мисол.

"А" гуруҳида ГФР, Чехословакия, Голландия ва Греция терма жамоалари ўрин олган гуруҳдан ГФР ва Чехословакия терма жамоалари мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар.
"Б" гуруҳида эса Бельгия, Италия, Англия, Испания терма жамоаларидан дастлабки иккитаси биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар.

Шу тариқа учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Чехословакия ҳамда Италия терма жамоалари асосий вақтда 1:1 ҳисобини қайд этганлар. Пенальтилар сериясида эса омад Чехословакия терма жамоасига кулиб боққан ва айнан улар чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритганлар.

Финалда эса ГФР Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Евро-1980 ғолибига айланган.



Клаус Аллофс - чемпионат тўпурари (3 та гол)


Аввалги чемпионатлар:

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1972

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1976

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика