UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  9 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  78

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960 Янгиликлар

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Бугундан бошлаб бўлиб ўтган Европа чемпионатлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.


Футбол бўйича дастлабки Европа чемпионати (Европа миллатлари кубоги) - ўшанда Европа терма жамоалари ўртасидаги норасмий чемпионат сифатида тарихга кирган. Турнирнинг финал қисми 4 та жамоа иштирокида Францияда бўлиб ўтган. Париждаги финалда Югославияни қўшимча вақтларда 2:1 ҳисобида мағлуб этган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк чемпионга айланган.


Илк чемпионатда 13 та терма жамоа иштирок этишни истамаган. Улар қаторида Англия, Бельгия, Германия ФР, Италия, Голландия ва Швеция терма жамоалари бўлган. Бунинг сабаби, ушбу терма жамоалар футболчилари клуб сафида кўплаб ўйинлар ўтказгандилар.

Испаниялик футболчилар эса сиёсий сабабларга кўра чорак финал босқичида Собиқ Иттифоқ ҳудудига боришни истамаганлар. Шу тариқа финал босқичига Собиқ Иттифоқ, Югославия, Чехословакия ва мезбон Франция терма жамоалари йўл олганлар.

Ярим финалларда Собиқ Иттифоқ Чехословакияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Югославия эса Францияни қийинчилик билан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратганлар.

Учинчи ўрин учун баҳсда Чехословакия чарчаган Франция устидан 2:0 ҳисобида устун келган.

Финалда эса Югославия аввалига ҳисобни очади. Лекин, Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг афсонавий грузиялик ҳужумчиси Слава Метревели 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Асосий вақт дуранг билан якунланади. Қўшимча вақтда эса Виктор Понедельник ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида гол киритади ва терма жамоасини ушбу турнир тарихидаги илк чемпионга айлантиради.


Турнирнинг энг яхши футболчиси Лев Яшин


Евро-1960

Чемпион: Собиқ Иттифоқ

Иккинчи ўрин: Югославия

Учинчи ўрин: Чехословакия


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика