UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Реал" Карвахаль билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Ҳимоячи 8-10 ойга сафдан чиққан  0 18:40Футзал бўйича ЖЧ. Украина – Франция 7:1 (онлайн ҳисоб)  3 18:37Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман"  5 18:27"Алавес" — "Барселона". Педри, Ямал, Рафинья ва Левандовски асосий таркибда  1 18:22"Тракторсози" — "Фулад". Бейранванд ва Юсупов асосий таркибда  0 18:09Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон"  11 18:00АПЛ. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:31А Серия. "Ювентус" 88-дақиқада урилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, Консейсау симуляция учун майдондан четлатилди  3 16:42"Реал" Карвахалнинг жароҳати сабаб қишдаёқ Александер-Арнольдни харид қилиши мумкин  2 16:17Дилшод Ирсалиев қайси жамоа жаҳон чемпионлигини қўлга киритишини айтди  1 16:00Суперлига. Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта гол киритиб, "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди  86 15:39Баҳодир Аҳмедов: "Ўзбекистонга юлдузлар ташрифи кўпайса, футзал янада ривожланади"  3 15:11Саудия Арабистони клуби Салоҳ билан музокаралар олиб бормоқда, ушбу клубга ван Дейк ҳам қизиқ  1 14:00Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"  4 13:40Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди"  1

Евро-2024. "Қизил фурия" Германияни мусобақадан чиқариб юборди Янгиликлар

Евро-2024. "Қизил фурия" Германияни мусобақадан чиқариб юборди

Евро-2024 мусобақаси чорак финалидан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.

Евро-2024
1/4 финал
Испания – Германия 2:1
21.00, "МХП-Арена" стадиони
Голлар: 1:0 – 51 Ольмо, 1:1 – 89 Виртц, 2:1 – 119 Мерино.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 46), Кукурелья, Фабиан Руис (Хоселу, 90), Родри, Педри (Ольмо, 8), Уильямс (Мерино, 80), Ямаль (Ферран Торрес, 63), Мората (Ойарсабаль, 80).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Мюллер, 80), Раум (Миттельштедт, 57), Кроос, Гюндоган (Фюллькруг, 57), Джан (Андрих, 46), Киммих, Хавертц (Антон, 90), Сане (Виртц, 46), Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Рюдигер (13), Раум (28), Ле Норман (29), Андрих (56), Кроос (67), Миттельштедт (73), Ферран Торрес (74), Унаи Симон (82), Шлоттербек (90), Виртц (94), Карвахаль (100), Родри (110), Ундав (113), Мората (120+1), Фабиан Руис (120+1).

Четлатиш: Карвахаль (120+5).


Испания

Дани Ольмо - 51', Микель Мерино - 119'

ЕВРО - финал . Quarter Finals-тур

05/07/2024, 21:00

1
:
2
Finished AET

Германия

Флориан Вирц - 89'

Стадион: Stuttgart Arena, 54000 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
120'
8'  Педри (Дани Ольмо)
29'  Робен Ле Норман
46'  Робен Ле Норман (Начо Фернандес)
51'  Дани Ольмо
51'  Ламин Ямаль
63'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
74'  Ферран Торрес
80'  Нико Уильямс (Микель Мерино)
80'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
82'  Унаи Симон
100'  Даниэль Карвахаль
102'  Фабиан Руис (Хоселу)
110'  Родриго Эрнандес
119'  Микель Мерино
119'  Дани Ольмо
120'  Фабиан Руис
120'  Даниэль Карвахаль
13'  Антонио Рюдигер
28'  Давид Раум
46'  Эмре Джан (Роберт Андрих)
46'  Лерой Сане (Флориан Вирц)
56'  Роберт Андрих
57'  Давид Раум (Максимилиан Миттельштедт)
57'  Илкай Гюндоган (Никлас Фюллькруг)
67'  Тони Кроос
73'  Максимилиан Миттельштедт
80'  Джонатан Та (Томас Мюллер)
89'  Флориан Вирц
89'  Йозуа Киммих
89'  Нико Шлоттербек
91'  Кай Хаверц (Вальдемар Антон)
94'  Флориан Вирц
113'  Дениз Ундав



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, Испания Европа чемпионати мезбонини мусобақадан чиқариб юборди!

120+6-дақиқа. ҚИЗИЛ! Дани Карвахаль иккинчи сариқ ва қизил карточка олди. 

120+3-дақиқа. Никлас Фюллькруг қанотдан узатилган тўпга зарба берди, лекин бироз ноаниқ.

120-дақиқа. Иккинчи экстра-таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

119-дақиқа. ГООООООООЛ! Микель Мерино боши билан Нойер дарвозасини ишғол қилди.

117-дақиқа. Унаи Симон ажойиб сейв ёрдамида тўпни дарвоза тўрига бориб тушмаслигини таъминлади.

115-дақиқа. Ёнидан Вирц катта тезликда югуриб ўтиб кетгач, Начо майдонга қулади.

112-дақиқа. Крооснинг оёқ томирлари тортишиб қолди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатгани чиқиб келишди.

109-дақиқа. Германия қарши ҳужум уюштирди, лекин Вирц ва Мусиала вазиятни чўзиб юборишди.

108-дақиқа. Рюдигер хавфли вазиятда ишончли ўйнади ва бундан жуда хурсанд.

107-дақиқа. Испания дарвоза томон пенальти белгиланиши мумкин эди. 

106-дақиқа. Иккинчи экстра-тайм старт олди!

105+1-дақиқа. Флориан Вирц жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

105-дақиқа. Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!

104-дақиқа. Микель Оярсабаль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, лекин ноаниқ.

102-дақиқа. Ўзгариш! Фабиан Руис ўрнига Хоселу майдонга туширилди.

100-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль ўйин қоидаисини бузди. 

95-дақиқа. Испания тўпни назорат қилмоқда.

91-дақиқа. Ўзгариш! Кай Хаверц ўрнига Вальдемар Антон ўйинга қўшилди.

Бўлди, ҳакам Энтони Тейлор асосий вақт якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди. Олдинда экстра-таймлар!

90+4-дақиқа. Германия кетма-кет ҳужум уюштирди, лекин ҳар икки қанотдан узатилган тўпни ҳам дарвозага йўллай оладиган футболчи топилмади. 

90+2-дақиқа. Кроосга нисбатан фол қайд этилди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Захирадаги Нико Шлоттербекка сариқ. 

89-дақиқа. ГООООООЛ! Флориан Виртц Германияни қутқариб қолмоқда! 

85-дақиқа. Фол, Германия учун стандарт вазият. Тўп олдида Тони Кроос.

83-дақиқа. Айнан Симоннинг хатосидан кейин Кай Хаверцда ўта қулай имконият бўлганди, бироқ "Арсенал" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади. 

82-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Унаи Симонга сариқ кўрсатилди.

80-дақиқа. ЎзгаришЖонатан Та ўрнига Томас Мюллер туширилди.   

80-дақиқа. ЎзгаришларНико Уильямс ва Альваро Мората ўрнига Микель Мерино ва Микель Оярсабаль тушди.   

76-дақиқа. Никлас Фюллькруг ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.  

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферран Торрес тактик фол ишлатди. 

73-дақиқа. Огоҳлантириш! Максимилиан Миттельштадт рақибини туртиб юборди.  

69-дақиқа. Немисларнинг яна бир уриниши омадсизликка учради.

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроос қарши ҳужумга қочаётган Дани Ольмони қўполлик билан тўхтатгани учун унга сариқ карточка кўрсатилди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Ламин Ямал ўрнини Ферран Торресга бўшатиб берди.  

60-дақиқа. Вирцнинг зарбасидан кейин тўп Кукурельяга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан наф чиқмади. 

57-дақиқа. Ўзгаришлар! Гюндоган ва Раум ўрнига Максимилиан Миттельштадт ва Никлас Фюллькруг ўйинга қўшилди.   

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Роберт Андрих сариқ карточка олди. 

55-дақиқа. Ямал ва Нико Уильямс тандеми рақибларини чалғитиб ташлади, лекин охирги зарбани берадиган футболчи топилмади. 

54-дақиқа. Голдан кейин ўйин бирдан тезлашиб кетди. 

52-дақиқа. ГООООООООЛ! Дани Ольмо Испанияни олдинга олиб чиқди. Ямалдан голли узатма. 

48-дақиқа. Андрих дарвоза томон зарба берди, аммо унинг уриниши ҳам омадсиз чиқди.

47-дақиқа. Альваро Мората яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгаришлар! Немисларда ҳам икки футболчи алишди. Вирц ва Андрих тушди. Эмре Жан ва Лерой Сане учун ўйин якунланди.

Ўзгариш! Испанларда марказий ҳимоячи алишди. Робин Ле Норман ўрнини Начо эгаллади.  

45+3-дақиқа. Бўлди, Энтони Тейлор биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

45+2-дақиқа. Гюндоганга нисбатан қўполлик ишлатилди. Вазиятни охиргача кутиб турган ҳакам Сане тўпни йўқотгач, кечиктирилган фолни қайд этди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. Ламин Ямаль жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади, аммо бу Нойерга муаммо туғдирмади.  

44-дақиқа. Испания тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

39-дақиқа. Кай Хаверцнинг узатмадаги хатосидан кейин Ольмо тўпни эгаллаб олди ва кучли зарба берди, Нойер бу сафар ҳам сейв ижро этди. Мората эса қайтган тўпни на дарвозага, на шерикларига йўллай билди.   

36-дақиқа. Нико Уильямс жарима майдончасигача кириб борди ва зарба йўллади, Нойер тўпни қайтарди. Қўшимчасига, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этишди.  

35-дақиқа. Ле Норманнинг хатосидан кейин Унаи Симон зарбани ишончли тарзда бартараф этди. 

29-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди Робин Ле Норман сариқ карточка ишлаб олди. У Гюндоганни қўполлик билан тўхтатди. Акс ҳолда немислар ўта хавфли ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. 

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахалга нисбатан фол учун Раум огоҳлантирилди. 

25-дақиқа. Узатмадан кейин Та зарба берди, лекин уриниши кучли чиқмади.

24-дақиқа. Киммих яна олдинга ўтди, бу сафар унга нисбатан фол ишлатилди. 

23-дақиқа. Льяпорт олдинга ўтиб, кучли зарба берди, лекин Нофер ҳам ишончли ҳаракат қилди. 

21-дақиқа. Киммих ўз қанотидан узатмани амалга оширди ва Кай Хаверц баланд сакраб тўпни дарвозага йўллашни уддалади, аммо Унаи Симон ҳам ўз ўрнида. 

17-дақиқа. Ҳар икки жамоа навбати билан ҳужумга ташланди. Лекин ҳозирча охирги зарбаларга аниқлик етишмади. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Антонио Рюдигер тўпга ета олмади ва жарима майдончасига кириб кетаётган Дани Ольмони қўполлик билан тўхтатди. 

12-дақиқа. Нико Уильямс бир айланиб зарба берди, лекин ноаниқ.

11-дақиқа. Германиянинг чап қанотдан ривожлантирилган ҳужуми бесамар кетди.

8-дақиқа. Ўзгариш! Педриннинг ўрнига Дани Ольмо ўйинга қўшилди!

6-дақиқа. Педри яна майдонда ётибди. Испанлар эътирозини яшириб ўтирмаяпти. Ўйин чинакамига курашларга бой тарзда старт олди. 

4-дақиқа. Кроос майдон марказига яқин зонада Педрига нисбатан кескин ҳаракат қилди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 


Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
08 июл 20:57:44
Bek 777@
Oliver Kan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Germaniya zoʻr oʻynadiyu hakam nagili penaltini bermadiyu
Togri penalti boridi 100 % bersa bolardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика