UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  4 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер Янгиликлар

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер

Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли дарвозабон саналадиган Рушту Режбер Евро-2008да қаҳрамонлик кўрсатганди.


Европа чемпионатлари тарихида ўзини ёрқин тарафлама кўрсатага олган футболчилар ҳақида тўхталамиз.

2008 йилда Австрия ва Швейцарияда ўтказилган Европа чемпионатида ўзининг ажойиб ўйинлари орқали мухлислар ва мутахассисларнинг эътиборини қозонган Рушту Режбернинг қаҳрамонлиги ҳақида тўхталамиз.

Туркия терма жамоаси Евро-2008да ярим финалга қадар бўлган йўлда жуда катта муаммоларга дуч келганди. Ҳар босқичда Туркия мусобақадан чиқиб кетишга жуда яқин қолар ва доим ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол уларни қутқарарди.
Туркия ушбу Европа чемпионатида ярим финалга қадар борган.


Туркия чорак финалда Хорватия билан тўқнаш келади. Масала пенальтилар сериясига қадар етиб боради. Хорватия Речбер дарвозаси томон тепган тўртта пенальтидан фақат биттасида гол урган. Дарио Срнанинг 11-метрлик нуқтадан йўллаган зарбаси мўлжални аниқ нишонга олган. Қолган учта зарба Речбернинг маҳорати туфайли бартараф этилади. Айнан Режбер Туркияни ярим финалга етаклаб ўтади.

Қаҳрамонимиз шу ўйин хусусида алоҳида тўхталиб ўтади: "Петричнинг зарбасидан кейин тўпни қайтариб бўлгач бутун жамоамиз байрамни бошлаб юбораганимиз ҳамон эсимда. Лекин мен аввалига пенальтидан гол уролмаган футболчини юпатиш учун олдига боргандим. Ўша ўйин ва пеналтилар сериясидан кейинги эҳтиросларни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Ғалабани нишонлаётганимда Арду адашиб мени қулоғимда яхшигина зарба бериб юборганди. Бу ҳам эсда қоларли воқеа сифатида хотирамда қолган", - дейди Руште Режбер.

Финал остонасида Германияга қарши кечган драматик баҳсда финал "чиптаси" якунда немисларга насиб этганди. Филип Ламнинг 90-дақиқада киритган голи барча нарсани ҳал этганди.



Европа чемпионати олдидан кўпчилик Рушту Режберни асосий дарвозабон бўлишини кутмаганди. Ёши ўтиб қолгани ва асосий таркибдаги ўрнини ўзининг ёшроқ рақобатдошига ютқазаётган Режберга мураббийлар штаби ишонч билдиради. Рушту эса уларнинг ишончини икки ҳисса оқлайди. Айнан Режбернинг ишончли ҳаракатлари ва ажаобтовур сейвлари орқали Туркия қитъа чемпионатида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлганди. Терма жамоадаги фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаб юрган Речберни кейинчалик яна терма жамоада қолишга кўндиришади ва Рушту 2012 йилга қадар Туркиянинг биринчи рақамли посбони бўлиб қолади.

Рушту Режбер Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли кипер саналади. Режбер терма жамоа сафида 120 учрашув ўтказган.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика