Эшитдик-да. “Сўғдиёна” уй учрашувларини бошқа шаҳарда ўтказиши мумкин
11 мар 2022 19:17
Янгиликлар
Эшитдик-да. “Сўғдиёна” уй учрашувларини бошқа шаҳарда ўтказиши мумкин
Бизгача етиб келган маълумотларга кўра Жиззахдаги марказий стадион Суперлига учрашувларидан четлаштирилиши мумкин.
Бунга сабаб сифатида майдон парвариши учун етарли даражада эътибор қаратилмагани кўрсатилган.
ЎзПФЛ Суперлига учрашувларини трансляция қилиш масаласида “Спорт” телеканали билан ҳамкорлик қилади. Икки томон ўзаро келишган ҳолда учрашувни телетрансляция қилувчи техник ходимларга, камераларга шароит яратиш устида ишлаяпти. “Сўғдиёна” жамоаси бу борада ҳам талабни бажармаган. Бугунги “Динамо”га қарши учрашув қайдномасига комиссар мазкур ҳолатни ҳам киритиши ва бу мезбон жамоага нисбатан чора кўрилишига олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, “Сўғдиёна”да назарий жиҳатдан ОФК кубогида иштирок этиш имконияти мавжуд. Бироқ клуб қатор талабларни бажаришда бунга муносиб бўлмаётгандек кўринмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар