Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин
29 июл 2024 17:41
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин
Ёзги трансфер ойнаси айни қизғин паллага кириб бўлди.
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ёзда қатор янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олганидан хабарингиз бор. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, "шерлар" ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Россиянинг "Спартак" клубида давом эттириши мумкин. Москваликлар унга жиддий қизиқиш билдиришмоқда ва музокаралар ижобий ривожланмоқда. "Спартак" Муҳаммадалини сотиб оладими ёки ижарага олади, буниси ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўринбоев бунгача Англиянинг "Брентфорд Б" жамоасида ўйнаб келган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар