UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  0 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  1 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  6 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  18 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  2 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  13 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ана шу мундиалда саралашсиз иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. Қитъа биринчилиги аввалига 2020 йил Туркманистонда ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Қувайтга кўчирилди, 2020 йилнинг октябрь ойида эса Қувайт мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди. Якунда ОФК мураккаб вазият сабаб мусобақани умуман бекор қилди.

Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди

ФИФА эса Литвада ўтиши керак бўлган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини 2020 йилдан 2021 йил (12 сентябрь - 3 октябрь)га кўчирганди. Ҳисоб бўйича тўққизинчи мундиал кўчирилган саналарда ўтадиган бўлди.

ФИФА келгусида бўлиб ўтадиган мусобақалар учун тавсия этилган муддатларни тасдиқлади

ОФК Футзал ва Соҳил футболи қўмитаси эса Жаҳон биринчилигига Осиёдан терма жамоаларни саралаган ҳолда юборишга қарор қилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, ОФК жамоаларни саралаб олишда икки хил вариантни кўриб чиққан. Булар - 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб ёки охирги учта Осиё чемпионати натижаларига қараб. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси беш жамоа орасида бўлади. 2018 йил Хитой Тайпейида ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритган. Сўнгги 3 мусобақа назар ташласак, вакилларимиз уларнинг барчасида совриндор бўлишган. Ҳатто Япония (2 бор совриндор бўлган) ва Таиланд (1 марта) ҳам бу борада биздан ортда қолмоқда. Тўғри, японлар 2014 йил Вьетнам мезбонлик қилган мусобақада чемпион бўлишган (финалда Эрон пенальтилар сериясида мағлуб этилган). Лекин, 2016 йил Тошкентда ўтган баҳсларда амалдаги чемпионлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмаган.

Юқоридаги мантиқдан келиб чиқсак, ОФК мундиалда қатнашиш учун саралаб оладиган беш жамоа Эрон, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Вьетнам бўлади.


ОФК бу борада ҳали расмий маълумот бермади. 7 апрель куни ОФК ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Айнан мана шу йиғилишдан сўнг бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетган. Ушбу мундиал вакилларимиз учун иккинчиси бўлиши мумкин.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика