Эшитдик-да: Ўзбекистон Иорданияни "Пахтакор" стадионида қабул қилади

Narzulla Saydullayev
25 окт 2016, 14:50
Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эшитишимизга қараганда мазкур баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ҳозирча бу маълумот тасдиқлангани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида, 15 ноябрь куни Сеул шаҳрида Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia