UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  216 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида Янгиликлар

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида

Мамлакатимизда янги мавсум бошланиш арафасида турибди. Ўз-ўзидан трансферлар ҳам авжига чиққан пайт.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арасида турибди. Таянч ярим ҳимоячиси БААга учиб кетган. Одил тез орада Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолайди. Айни пайтда бошқа ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов ҳам айнан "Шабаб Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дубайликлар БАА чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко билан 5-ўринда боришмоқда. Жамоа ОЧЛда "A" гуруҳида "Ал Ҳилол", "Истиқлол" ва АГМК ёки "Ал Гарафа"дан бири билан беллашади.

Маълумот учун, "Шабаб Ал Аҳли" таркибида Азизжон Ғаниев 13 февраль куни ички чемпионат доирасида "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Катта эҳтимол билан дубайликлар Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни харид қилишмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумда Ҳамробеков Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли пасни амалга оширди.

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди


БАА чемпионати турнир жадвали >>>>> БАА Олий лигаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика