UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  0 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0

Эшитдик-да! "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви бош ҳаками маълум Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви бош ҳаками маълум

10 август куни Наманганда Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

"Championat.asia" сайти маълумотига кўра, мазкур баҳсда Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлаши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Шукуруллаев ўтган мавсум Суперлига доирасида бу жамоалар ўртасидаги иккала ўйинда ҳам бош ҳакам бўлганди. 2022 йил Тошкентда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган, Наманганда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Бу йил Шукуруллаев Суперлигада "Пахтакор" ва "Навбаҳор" иштирокидаги биттадан ўйинда бош ҳакам бўлди: "Лочинлар" ўз майдонида "Андижон"ни 1:0 ҳисобида таслим қилишди, "шерлар" эса ўз уйида "Бухоро"дан устун келишди – 1:0.

Беллашув 10 август куни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика