UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  0 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  5 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  100 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди Янгиликлар

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Ўтган 2021 йилги мавсумда Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогида муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олган эди.

Аммо клуб финалчи сифатида ишлаб топган мукофот пулларини жарималарни тўлашга сарфлайдиган кўринади. 

Янги йил арафасида “Насаф”нинг илгари клубда кўрикдан ўтган франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА трансфер тақиқи белгилаган эди. Ушбу қарздорлик ҳал этилмагунича “аждарлар” янги ўйинчилар билан шартнома туза олмаслиги тайин. 

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Эшитишимизга қараганда, “Насаф” олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ОФК кубоги доирасидаги Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши ўйинда ОФК учрашувга мухлислар киритилишига рухсат берган эди. Бироқ пандемия сабаб карантин қоидаларига риоя этилиши талаб этиларди. Аммо маълум бўлишича, “Насаф” ўша учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлай олмаган. 

Қўшимча равишда, пандемия даврида масофа сақлаш нуқтайи-назаридан кўпинча жамоаларнинг захира футболчилари одатдаги захира ўриндиғида эмас, балки унинг ортидаги трибуналарда ўтказилганига гувоҳ бўлдик. “Ли Ман” билан ўйинда аслида фақат жамоа аъзолари ўтиришига мўлжалланган ва захира футболчилари жойлашган трибунага тиббий ниқобсиз мухлислар ҳам киритиб юборилган. 

Эшитишимизга кўра, хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлган “Насаф” клубига ОФК жарима белгилади.

Эшитдик-да! "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" "камбэк" қилмоқчи

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика