UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  3 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда

Теглар :  Металлург
Бекободнинг “Металлург” клубида Суперлига йўлланмасини сақлаб қолиш имконияти мавжуд.

Шунга қарамай, бизга етиб келган маълумотларга кўра “Металлург” бошқа йўлдан юришга қарор қилган.

Эндиликда клуб раҳбарияти Суперлиганинг қолган клубларига алоқага чиқиб, Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш юзасидан хат йиғишни бошлаган. Айни вақтда “Машъал”, “Андижон” каби клублар бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Қизиқ тарафи, аслида мазкур клублар соғлом рақобат учун майдонда кураш олиб бориши керак. Аммо улар вазият қўлдан бой берилаётганини ҳис қилиб, спорт қоидаларига зид йўлда бирлашмоқда.

Манбанинг қайд этишича, мазкур клублар Про лигага тушиб кетса, клуб сметаси қисқариб кетади. Айнан давлат корхонасидан кўпроқ пул ундириш учун ҳам бу клубларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиши муҳим. Маълумки, “Машъал”, “Металлург” каби клублар давлат томонидан молиялаштирилади.

Айни вақтда мазкур клублар бу ҳаракатни ПФЛга билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Боиси бугунги ПФЛ спорт принципларини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиши табиий.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика