UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  112 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  4 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда

Теглар :  Металлург
Бекободнинг “Металлург” клубида Суперлига йўлланмасини сақлаб қолиш имконияти мавжуд.

Шунга қарамай, бизга етиб келган маълумотларга кўра “Металлург” бошқа йўлдан юришга қарор қилган.

Эндиликда клуб раҳбарияти Суперлиганинг қолган клубларига алоқага чиқиб, Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш юзасидан хат йиғишни бошлаган. Айни вақтда “Машъал”, “Андижон” каби клублар бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Қизиқ тарафи, аслида мазкур клублар соғлом рақобат учун майдонда кураш олиб бориши керак. Аммо улар вазият қўлдан бой берилаётганини ҳис қилиб, спорт қоидаларига зид йўлда бирлашмоқда.

Манбанинг қайд этишича, мазкур клублар Про лигага тушиб кетса, клуб сметаси қисқариб кетади. Айнан давлат корхонасидан кўпроқ пул ундириш учун ҳам бу клубларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиши муҳим. Маълумки, “Машъал”, “Металлург” каби клублар давлат томонидан молиялаштирилади.

Айни вақтда мазкур клублар бу ҳаракатни ПФЛга билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Боиси бугунги ПФЛ спорт принципларини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиши табиий.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика