Эшитдик-да! Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"ни тарк этди
04 янв 2022 12:13
Янгиликлар
Эшитдик-да! Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"ни тарк этди
Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга маълум бўлишича, "Бунёдкор"да футболчиларнинг кетиши давом этмоқда.
Бунга қадар Нурилло Тўхтасинов, Санжар Рашидов, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов жамоани тарк этган эди. Эндиги навбат Лутфулла Тўраевга. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси бўлсада, иккала томон ўзаро келишувни бекор қилган. Лутфулла Тўраев эндиликда эркин агент сифатида янги жамоа қидирмоқда. Маълумотларга қараганда, футболчи "Нефтчи" билан оғзаки келишувга эришган.
Яқин орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар