UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  5 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  24

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди Янгиликлар

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди

Эртага, 29 апрель куни Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Турнинг марказий ўйинида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – "Локомотив" пойтахтнинг яна бир клуби – "Пахтакор"га қарши баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар берди. Ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов раҳбарлигида ўтган йиғилишда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, "Локомотив" ўйинни анъанавий қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Жамоа дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. "Пахтакор" эса сариқ рангли формада ўйнайди. "Шерлар" посбони яшил либосда ўз дарвозасини қўриқлайди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да старт олади. Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика