UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди Янгиликлар

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди

Эртага, 29 апрель куни Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Турнинг марказий ўйинида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – "Локомотив" пойтахтнинг яна бир клуби – "Пахтакор"га қарши баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар берди. Ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов раҳбарлигида ўтган йиғилишда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, "Локомотив" ўйинни анъанавий қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Жамоа дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. "Пахтакор" эса сариқ рангли формада ўйнайди. "Шерлар" посбони яшил либосда ўз дарвозасини қўриқлайди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да старт олади. Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика