UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини Янгиликлар

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини

Эртага ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Режага кўра, ўйин соат 11да бошланиши керак. "Насаф" томони учрашувни табиий (чимли) майдонда ўтказишни сўраётган бўлса, "темирйўлчилар" сунъий қопламали майдони афзал билишмоқда.

Ўзбекистон вице-чемпионлари ҳозирги об-ҳаво шароитида майдоннинг сифатига путур етишидан ҳавфсирашяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам назорат ўйини бўлиб ўтади. Фақат учрашув манзилига ойдинлик киритиб олинса бўлгани. Агар "Насаф" таклифи қабул қилинса, ўйин пойтахт вилоятида жойлашган "Локомотив"га қарашли "Дўстлик" стадионида ўтказилади. "Локомотив" ўз сўзида туриб олса, у ҳолда футболимиз етакчилари иштирокидаги ўйинга сунъий қопламали "Чилонзор" стадиони мезбонлик қилади.

Таъкидлаш жоиз, бу икки жамоа Ўзбекистон ХХII миллий чемпионати олий лигасининг 2-турида ҳам ўзаро Тошкентда тўқнаш келишади. Иккала жамоа ҳам 11 январдан ОЧЛ плей-офф ўйинига тайёргарликни мос равишда БАА ва Туркияда давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев жамоаси 8 февраль куни ягона ўйиндан иборан плей-офф баҳсида Доҳада Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби меҳмони бўлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари эса худди шу куни Тошкентда "Ал-Қувайт" (Қувайт) - "Ал-Шорта" (Ироқ) жуфтлиги ғолибини қабул қилади. Бу жуфтлик 2 февраль куни ўзаро майдонга тушишади ва "Локомотив"га ким рўбарў келишига ойдинлик киритиб беришади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика