Эрон ўртоқлик ўйинида Венесуэлани мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017, 23:59
Осиё қитъасидан биринчилардан бўлиб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган Эрон терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланмоқда.

Гуруҳимиз ғолиби сифатида мундиал чиптасига эга чиққан Карлуш Кейруш шогирдлари бир неча дақиқа аввал Венесуэла терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

Голландияда ўтган ўртоқлик учрашувининг 57-дақиқасида Алиризо Жаҳонбахш томонидан киритилган ягона гол Эронга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia