UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  25 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  40 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади Янгиликлар

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади

Эрон Про-лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби "Малаван"га қарши ўйнади. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусаев баҳсда тўлиқ ўйнади. "Сепахон" 22та ўйиндан сўнг 37 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 16 март куни ўз уйида "Падидеҳ"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Малаван" - "Сепахон" 1:0
Гол:
Б.Хатами 16

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби сафарда "Истиқлол" билан ўйнади. Бу баҳс 1:0 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувда майдонга тушмади. Клуб 19 очко билан 15-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 12 март куни "Трактор Сози"га қарши ўтказади.

"Истиқлол" - "Нафт Масжид Сулаймон" 1:0
Гол:
Ризо Инояти 60


Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби ўз уйида "Истиқлол Хузистон" билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Насимов учрашувда 90 дақиқа ўйнади. "Падидеҳ" айни пайтда 25 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Клуб кейинги учрашувни 16 март куни сафарда "Сепахон"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Истиқлол Хузистон" 1:1
Голлар:
М.Ғуломи 11 - М.Момени 66.

Ойбек Қиличев фаолият олиб бораётган "Пайкон" клуби кеча сафарда "Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Фулад" меҳмони бўлди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Қиличев меҳмонлар сафида 80 дақиқа ҳаракат қилди.

"Пайкон" 22 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 16 март куни ўз уйида "Зоб Охан"ни қабул қилади.

"Фулад" - "Пайкон" 0:0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика