UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  6 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади Янгиликлар

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади

Эрон Про-лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби "Малаван"га қарши ўйнади. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусаев баҳсда тўлиқ ўйнади. "Сепахон" 22та ўйиндан сўнг 37 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 16 март куни ўз уйида "Падидеҳ"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Малаван" - "Сепахон" 1:0
Гол:
Б.Хатами 16

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби сафарда "Истиқлол" билан ўйнади. Бу баҳс 1:0 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувда майдонга тушмади. Клуб 19 очко билан 15-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 12 март куни "Трактор Сози"га қарши ўтказади.

"Истиқлол" - "Нафт Масжид Сулаймон" 1:0
Гол:
Ризо Инояти 60


Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби ўз уйида "Истиқлол Хузистон" билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Насимов учрашувда 90 дақиқа ўйнади. "Падидеҳ" айни пайтда 25 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Клуб кейинги учрашувни 16 март куни сафарда "Сепахон"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Истиқлол Хузистон" 1:1
Голлар:
М.Ғуломи 11 - М.Момени 66.

Ойбек Қиличев фаолият олиб бораётган "Пайкон" клуби кеча сафарда "Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Фулад" меҳмони бўлди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Қиличев меҳмонлар сафида 80 дақиқа ҳаракат қилди.

"Пайкон" 22 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 16 март куни ўз уйида "Зоб Охан"ни қабул қилади.

"Фулад" - "Пайкон" 0:0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика