Эрнесто Вальверде: “Мессисиз “Барселона” бошқа жамоа”
01 апр 2018 09:32
Янгиликлар
Эрнесто Вальверде: “Мессисиз “Барселона” бошқа жамоа”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Севилья” билан бўлиб ўтган ўйин (2:2) ҳақида фикр билдирди.
Турнинг марказий учрашувида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси 58-дақиқада захирадан майдонга тушиб, икки қандайдир икки дақиқа оралиғида, аниқроғи, 88 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
“Мессининг кичик жароҳати бор эди. Лекин шунга қарамай мен олдиндан уни майдонга туширишни мақсад қилгандим. Лео икки ҳафта мобайнида ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Месси тўпга бир тегиниши билан ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Мессисиз “Барселона” умуман бошқа жамоа”, – деди Вальверде.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар