Эриксеннинг "Интер"даги тақдири маълум бўлди
23 июл 2021 20:02
Янгиликлар
Эриксеннинг "Интер"даги тақдири маълум бўлди
Италия футбол федерацияси илмий-техник қўмита аъзоси Франческо Браконаро футболчининг юрагидаги дефебрилятор билан Италияда ўйнай олмаслигини айтди
"Эриксен юрагидаги мослама билан Италияда ўйнашга рухсат ололмайди. Aгарда унинг юрагидаги дефебрилятор олиб ташлансагина, у "Интер"да ўйнашни давом эттириши мумкин".
Италияда профессионал спортчилар учун қатъий қоидалар мавжуд ва текширувларни клублар эмас, федерация амалга оширади.
Шуниси эътиборга лойиқки, масалан, "Аякс" ҳимоячиси Дейли Блинд худди шундай имплантация қилинадиган кардиовертер дефибрилаторига эга ва Нидерландия терма жамоаси ва ўз клубида ўйнаши мумкин, аммо у ҳам А Серияда иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксен Евро-2020 гуруҳ босқичда Финляндияга қарши кечган биринчи тур ўйинида юрак ҳуружига учраган. Футболчи операция қилинган ва юрагига дефебрилятор ўрнатилган. Ушбу мослама юракнинг тўхтаб қолишини олдини олиб, унинг тинимсиз уриб туришини таъминлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар