Эриксен қачон майдонга қайтиши ҳақида гапирди
06 авг 2021 19:24
Янгиликлар
Эриксен қачон майдонга қайтиши ҳақида гапирди
Дания терма жамоаси ва "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қачон футболга қайтишини айтди.
«Мен тўрт ёки бош ойдан кейин футбол ўйнай бошлайман. Ҳаммаси жойида», — дейди даниялик ярим ҳимоячи.
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Эриксенга ишонишини айтди. У шифокорлар назорати остида тикланиш курсидан ўтиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 гуруҳ босқичининг Дания ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги учрашувида (0:1) Эриксен майдонда ҳушини йўқотганди. Шифокорлар уни ўн дақиқадан кўпроқ реанимация қилди, шундан сўнг касалхонага олиб кетишди. Кейинчалик у юрак хуружига учрагани маълум бўлди. Касалхонада унга юрак стимулятори ўрнатилган. Кристианнинг футболга қайтиши ҳозирча номаълум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар