UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  0 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  6 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  3 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  8 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  14 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  14 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  16 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади? Янгиликлар

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг уй-меҳмон тарзида ўтказилган 1/8 финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ учрашувлари якунларига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасидан 8тадан 16та жамоа кейинги босқичга йўл олганди. 1/8 финал ўйинларидан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашди.

Ғарбда "Ал Васл" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар) ва "Пахтакор" (Ўзбекистон) шу босқичда ўз иштирокини тугатган бўлса, Шарқда "Шанхай Порт" (Хитой), "Шанхай Шеньхуа" (Хитой), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) ва "Виссел Кобе" (Япония) мусобақани нимчорак финалда якунлади.

Буёғига ҳар икки минтақадан кучли 8та жамоа қолди ва турнир регламентига кўра, 1/4 финалдан бошлаб барча ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади. Марказлашган тартибдаги ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг навбатдаги формати қуйидагича кўриниш олади. 14 март куни бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг жамоалар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилади. Яъни, аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади.

Чорак финал ўйинлари 25-26 апрель куни ўтказилса, ярим финал учрашувлари 29-30 апрелга белгиланган. 4 май куни муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади. Финал битта ўйиндан иборат бўлади. Шунингдек, 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Ҳал қилувчи босқичда иштирок этадиган клублар:

"Ал Аҳли" (Судия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)

Сизнингча, чемпионликни ким қўлга киритади?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика