Тошкентда Европа клублари скаутлари иштирокида йиғин бўлади. Бу ҳақиқий имкониятми ёки шов-шувли маркетинг?

Sherzod Nurmatov
28 фев 2026, 15:24
2026 йил март ойи охирида Тошкентда ELIT Academy футбол академияси томонидан ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғини — "Чемпионлар йиғини" режалаштирилган.

Ташкилотчилар машҳур мураббийлар ва Европа клублари вакиллари иштирок этишини маълум қилган.

Табиий савол туғилади: бу ҳақиқий селекция (саралаш) воситасими ёки яна бир тижорий лагерми?

Келинг, таҳлил қиламиз.

Лойиҳа ортида кимлар турибди?

Йиғин формати кўнгилочар лагерь эмас, балки профессионал муҳит сифатида тақдим этилмоқда.

Иштирокчилар ёши — 13 дан 18 гача

Санаси — 2026 йил 23-30 март

Манзил — Тошкент

Ташкилотчилар маълумотига кўра, машғулот жараёнида таниқли мутахассислар иштирок этади: Олег Романцев, Массимо Каррера, Денис Глушаков, Роман Павлюченко.

Уларнинг иштироки имзоланган шартномалар ва видеомурожаатлар билан тасдиқланди.

Бу формат оддий йиғинлардан нимаси билан фарқ қилади?

Одатда тижорий лагерлар қуйидагиларни сотади:

- интенсив машғулотлар

- муҳит (атмосфера)

- машҳур меҳмонлар иштироки

Бу ерда эса асосий урғу бошқача — селекция ва кўрик. Ташкилотчиларнинг айтишича, йиғинга қуйидаги клублар вакиллари таклиф этилган:

- "Боруссия" Дортмунд

- "Динамо" Загреб

- "Ланс"

- "Бохум"

- "Нант"

- "Ньюкасл"

- "Спартак" Москва

Профессионал клуб омили

Алоҳида жиҳат — "Ғазалкент" иштироки. Академия маълумотига кўра, клуб ўз футболчилари учун 25 та жойни сотиб олган.

Бу бозор учун муҳим сигнал: профессионал клуб одатда спорт қиймати бўлмаган форматга пул тикмайди.

Энг муҳими — натижа

Бундай лойиҳалар машҳур исмлар сони билан эмас, якуний натижа билан баҳоланади.

Агар ҳеч бўлмаганда бир ўйинчи Европа тизимига таклиф олса, бу минтақа учун ҳақиқий тажриба бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia