UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  6 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  208 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман" Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов Европа чемпионатида ўз амплуадошларининг ўйинларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.


Ўзбекистон терма жамоасининг "қуруқ" серия ўтказиш бўйича рекордчи дарвозабони Элдорбек Суюнов билан боғланиб, Европа чемпионати хусусида унинг фикрларини сўрадик.

Яъни, моҳир дарвозабон Евро-2016да ўз амплуадошлари ичидан кимларни ўйинига қизиқиши ва ҳамкасблари орасидан қай бирини кучлироқ деб ҳисоблаши ҳақида гапириб ўтди.


- Францияда бўлиб ўтадиган футбол байрамини кўпчилик қатори интизорлик билан кутдим. Европа чемпионати қизиқарли ўтиши аниқ. Кимларни ўйинини диққат билан кузатаман? Аввало Мануэль Нойер ва Петр Чех иштирокидаги учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Уларнинг ҳаракатларини кузатиш мен учун икки ҳисса қизиқ. Нойер ва Чехни жаҳондаги энг кучли дарвозабонлардан, деб биламан. Олдиндан Петр Чехнинг ўйинларини ёқтирардим. Нойер эса ундан ҳам ўтиб кетди. Яъни охирги йилларда ушбу немис дарвозабони жаҳонда ким биринчи рақамли кипер эканлигини исботлади. Ушбу тажрибали дарвозабонларнинг ҳаракатларини томоша қилиб нафақат завқ оламан, балки мен учун ўрганадиган жиҳатлари ҳам бисёр. Шунингдек, ушбу мусобақада Уго Льориснинг ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан кутяпман. Чунки ушбу ҳамкасбим ўз уйларида ўтадиган муҳим турнирда қандай ҳаракат қилиши қизиқ бўлади. Франция Европа чемпионати фаворитлари қаторида. Кўп нарса эса Льориснинг ўйинларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу Европа чемпионатида Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларига катта эътибор қаратаман.

Кимга мухлислик қиламан? Англия терма жамоаси мухлисиман. Мануэль Нойер туфайли Йоахим Лёв бошқарувидаги немис машинасига ҳам ишқибозлиқ қиламан. Менга қолса Англия бош соврин билан уйга қайтгани маъқул. Аммо Германия ғолибликка асосий даъвогар. Германия чемпион бўлса ҳам бундан хурсанд бўламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика