UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  72 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  38 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди? Янгиликлар

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди?

Элдор Шомуродов Генуядаги тўрт ярим ойлик даври мобайнида камтарона статистика қайд этишга улгурди - 701 дақиқа, 2та гол ва шунча голли узатма.

У ҳақида мураббийлар ижобий фикр билдиришади. Ҳусусан жамоа собиқ бош мураббийи Роландо Маран шундай фикр билдирган: "Элдор жамоада яхши ўйин кўрсатмоқда. Кўп ишлайди ва меҳнат қилади. Фойдали футболчи лекин янада такомиллашиб бориши лозим". Унинг ўрнини эгаллаган Давиде Баллардини эса ҳазиллашади. "У кучли ва катта салоҳиятга эга. Шомуродовнинг италян тилини тушунмаслиги ва менинг фикримни билмаслиги яхши".

La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Элдор учта сўзни билишини тан олди. Бу сўзлар buongiorno, buonasera, arrivederci (хайрли тонг, хайрли кеч ва хайр). "Лекин мослашиш қийин бўлди деб ўйламайман. Жамоадаги дўстларим ёрдам беришди. Мен дастлабки кунларданоқ улар билан яхши муносабатдаман. Генуяга келаётганимда менга қийин бўлишини билардим. Ўзимни исботлаш учун битта усул бор у ҳам бўлса қаттиқ ишлаш. Бунга доимо амал қилишга интиламан. Бирор нарса амалга ошаётган бўлиши мумкин, аммо фаолиятим энди бошланди. Ўзбек Мессиси? Мени нима учун бундай аташларини билмайман",- дейди Элдор Шомуродов. 


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика