UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  0 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  3 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   35 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади? Янгиликлар

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади?

Россиянинг "Бизнес Онлайн" нашри Россия Премьер-лигасида тўп тепадиган футболчиларнинг мукофот пули ҳақида маълумот эълон қилди.

Унга кўра, ғалаба учун энг кўп мукофот пули берадиган клуб - "Зенит" экан. Санкт-Петербург клуби футболчилари ҳар бир ғалаба учун 9 минг евро (92 664 000 сўм) тўлайди. Қайдномага киритилиб, аммо майдонга тушмаган футболчи эса 4,5 минг евро (46 332 000 сўм) ишлаб олади. Бошқа ҳеч қайси клуб захирадаги футболчига мукофот пули ажратмайди. Кучли ва ашаддий рақибларга қарши баҳсларда мукофот пули икки баравар оширилар экан.


"Спартак"да эса бироз камроқ тўлашади. Ғалаба учун 5 минг евро (51 480 000 сўм). Мавсум охирида клуб кучли учликка кирса, йигитларни яхшигина даромад кутиб турган бўлади. Масалан, "қизил-оқлар" Россия чемпионига айланишса, мукофот пулининг 20 баравари миқдорида (100 минг евро= 1 029 000 000 сўм) футболчилар ҳисобига пул ўтказиб берилади. Кумуш учун 75 минг (772 200 000 сўм), бронзага эса 50 минг евро (514 800 000 сўм) тўланади.


Ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов"да ғалаба учун мукофот пули 500 минг рубль (деярли 7 минг евро=70 000 000 сўм)ни ташкил қилар экан. Топ клубга қарши дуранг учун футболчилар ҳисобига 250 минг рубль (35 000 000 сўм)дан пул ўтказиб беришади.


Россия Премьер-лигаси клублари ғалаба учун бир футболчига тўлайдиган маблағ (минг рубль)


Хави Грасия даврида "Рубин" футболчилари жуда катта мукофот пули олишган экан. Маълумотларга кўра, тўланадиган маблағ уч турга бўлинган:


- "Олтин" - "Зенит", ЦСКА, "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ёки "Ростов" устидан қозонилган ғалаба учун ҳар бир футболчига 20 минг доллардан тўланган.


- "Кумуш" - "Ахмат", "Урал", "Амкар" ва "Крилья Советов" мағлуб этилса 15 минг доллар, дуранг учун 7,5 минг доллар ўйинчилар ҳисобига ўтказиб берилган.


- "Бронза" - "Уфа", "Анжи", "Оренбург", "Томь", "Арсенал" таслим этилса, 10 минг, дуранг учун 5 минг доллар тўланган.


"Краснодар", ЦСКА ва "Динамо" ҳам мукофот пули беришади, фақат мавсум охирида


РПЛда мавсум охирида қўлга киритилган ўрин учун пул берадиган клублар сони ошиб бормоқда. 

"Краснодар" Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритса, ҳар бир футболчи ҳисобига 1,5 млн. рублдан ўтказиб берилади. Мукофот пули кам дейсизми? "Краснодар" раҳбарлари мукофот пулидан кўра, катта маош тўлашни маъқул кўришади.


ЦСКА фақат кучли учликка кирганда футболчиларга мукофот пули беради. Аммо ҳозирча тўлов борасида муаммолар бор: 2015/16 мавсумдаги чемпионлик учун ҳали ҳам тўлов бўлмаган, баъзи футболчилар хатто фаолиятини якунлашга улгуришди.


"Динамо"нинг тизими ўзгача. Еврокубокларнинг биридан жой олиш учун футболчилар оладиган йиллик маошнинг ярми тўлаб берилади.

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика