UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  17 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  23 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Элдор Сакаев: "Футболда гол урмасанг ютмайсан" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Футболда гол урмасанг ютмайсан"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Тезкор гол ўйинга тайёрлаган режаларимизни ўзгартиб юборди. Умумий холатда олдиндан тайёрланган режа асосида ҳаракатландик. Бугунги баҳсда ҳужум ва ҳимоя чизиғида мукаммал ўйин намойиш этишимиз талаб этиларди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, афсус фойдалана олмадик. Йигитлар ўйин давомида хато қилмасликка ҳаракат қилишди. Барибир Суперлига ва Про-лига даражасида фарқ бор. "Металлург" маҳорат борасида биздан устунлик қилди. Хатоларимиз борми, демак янада ишлашда давом этамиз. Иккинчи бўлимда таваккал қилиб олдинга ўтдик, 1:0 ёки 2:0 ҳисобининг фарқи йўқ эди. Мухлисларнинг қўллаб-қуввватлаши жамоага энг яхши далда ҳисобланади, уларга миннатдорчилик билдираман. Вазиятлар борасида, жамоавий ўйин борасида ишлаймиз.

- Иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини ишғол этиш нима етишмади?


- Аниқлик ва юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик. Бир-икки яққол голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда гол урмасанг ютмайсан. Сўнги турда "Машъал" билан ўйнаймиз. Бу ўйинга астойдил ҳаракат қилиб ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика