Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди"
09 янв 2019 21:23
Янгиликлар
Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди"
"Узоқ кутилган ўйинни ўтказдик ва ғалаба қозондик. Натижадан барча хурсанд. Уммон мен кутганга нисбатан бирмунча кучлироқ кўринди. Бу каби тезкор ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини кутмагандим очиғи. Менимча, ҳар иккала тайм икки хил кўринишда бўлди. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда эса жамоа бўшашди. Натижада ўйин тенглашди. Аммо учрашув сўнггида омад биз томонда бўлди ва ғалабани тантана қилдик. Муҳими стартни аъло кайфият билан бошладик", - дея сўз бошлади Эктор Купер.
- Иккинчи бўлимда ўйинни чуқур ҳимоядан бошлаш сизнинг режангизмиди? (Шуҳратбек Жўраев, "Футбол Экспресс" газетаси)
- Айнан шундай кўрсатма берганим йўқ. Мен жамоадан кўпроқ тўп билан муомула қилиб, ўйинни назорат қилишни таъкидлагандим. Лекин Уммоннинг танаффусдан кейинги ўйини кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунинг натижасида ҳимояланишга мажбур бўлдик.
- Осиё Кубоги энди бошланди. Лекин менинг назаримда футболчиларимиз тетик кўринишмаётгандек... (Хайрулла Холиқов, "championat.asia")
- Футболчиларимиз чарчаган эди дея олмайман. Лекин уларда асабий ҳолат кузатилди. Шу боисдан ҳам сизга тетик эмасдек кўринган бўлиши мумкин.
- Позицион ҳужумлар ташкил этишда муаммолар кўриниб қолмоқда. Биринчи гол стандарт вазиятидан, яъни Аҳмедовнинг индивидуал маҳорати эвазига, иккинчи гол эса мураббийнинг топқирлиги эвазига туширилган Шомуродовнинг индивидуал маҳорати туфайли урилди. Марат Бикмаев ва Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")
- Мен доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Алоҳида футболчиларни ёки уларнинг индивидуал ҳаракатларини таҳлил қилмайман. Улар билан яккама-якка гаплашиб, баъзи нарсаларни муҳокама қилишим мумкин. Лекин футболчиларга алоҳида баҳо бермайман.
Фикрлар