UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Бугун туғилган кунини нишонлаётганган Давид Алаба Бундеслига тарихига кирди  1 20:30МЮ ПСЖнинг Неймар ва Погба борасидаги таклифига ўз қарорини эълон қилди  8 20:12Ван Гал Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги асосий ютуғини айтди  6 19:42"Барселона" Мессини туғилган куни билан табриклади ва унинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни ёдга олди  12 19:30Карикатура: Мессини қутқариб қолишди  12 18:49"Ньюкасл" бош мураббийлигига номзодлар орасида Моуринью ва Артета етакчи  2 18:44Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  60 18:20Милан клублари "Сан Сиро"ни бузиш ва янги стадионни қурилиши бошланаётганлиги ҳақида хабар берди  3 18:14Olamsport: Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги, Аҳмадалиевнинг оладиган гонорари ва бошқа хабарлар  0 17:57Суперлига: Қадамбой Нурметовнинг бенифисига айланган тур тафсилотлари ва лауреатлари ҳақида  16 17:57Азамат Абдураимов: "Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси сафида ёши катта футболчилар кўплиги билиниб турибди"  24 17:52Неймар клубга қайтиш учун мухлислар олдида кечирим сўрамоқчи  10 17:33Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди  0 17:31Омар Моманидан янги карикатура: Аргентина Мессининг туғилган кунига ажойиб совға тайёрлади  10 17:23Фабио Капелло: "Де Лигтни сотиб олса, "Юве" жекпотни урган бўлади"  6

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди" Янгиликлар

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди"

Осиё Кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида вакилларимиз бош мураббийи Эктор Купер қатнашди.

"Узоқ кутилган ўйинни ўтказдик ва ғалаба қозондик. Натижадан барча хурсанд. Уммон мен кутганга нисбатан бирмунча кучлироқ кўринди. Бу каби тезкор ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини кутмагандим очиғи. Менимча, ҳар иккала тайм икки хил кўринишда бўлди. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда эса жамоа бўшашди. Натижада ўйин тенглашди. Аммо учрашув сўнггида омад биз томонда бўлди ва ғалабани тантана қилдик. Муҳими стартни аъло кайфият  билан бошладик", - дея сўз бошлади Эктор Купер.


- Иккинчи бўлимда ўйинни чуқур ҳимоядан бошлаш сизнинг режангизмиди? (Шуҳратбек Жўраев, "Футбол Экспресс" газетаси)
- Айнан шундай кўрсатма берганим йўқ. Мен жамоадан кўпроқ тўп билан муомула қилиб, ўйинни назорат қилишни таъкидлагандим. Лекин Уммоннинг танаффусдан кейинги ўйини кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунинг натижасида ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

- Осиё Кубоги энди бошланди. Лекин менинг назаримда футболчиларимиз тетик кўринишмаётгандек... (Хайрулла Холиқов, "championat.asia")
- Футболчиларимиз чарчаган эди дея олмайман. Лекин уларда асабий ҳолат кузатилди. Шу боисдан ҳам сизга тетик эмасдек кўринган бўлиши мумкин.

- Позицион ҳужумлар ташкил этишда муаммолар кўриниб қолмоқда. Биринчи гол стандарт вазиятидан, яъни Аҳмедовнинг индивидуал маҳорати эвазига, иккинчи гол эса мураббийнинг топқирлиги эвазига туширилган Шомуродовнинг индивидуал маҳорати туфайли урилди. Марат Бикмаев ва Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")
- Мен доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Алоҳида футболчиларни ёки уларнинг индивидуал ҳаракатларини таҳлил қилмайман. Улар билан яккама-якка гаплашиб, баъзи нарсаларни муҳокама қилишим мумкин. Лекин футболчиларга алоҳида баҳо бермайман.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг