UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  0 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  0 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  2 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  1 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  2 07:32"Валенсия" Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 07:05Антони Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 02:59Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб эта олмади  94 02:41А Серия. Лукакунинг 78-дақиқада урган голи "Наполи"га "Аталанта"га қарши Бергамодаги ўйинда ғалабани тақдим этди  4 01:20Деле Алли А Серия клубига ўтади  0 00:55Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Боруссия Мёнхенгладбах"га 3та гол урди  0 00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  4

Эктор Купер: "Ўзбекистон Японияга қарши фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди" Янгиликлар

Эктор Купер: "Ўзбекистон Японияга қарши фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди"

Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани.

"Натижадан жуда хурсандман. Биринчи бўлимни иккинчисидан кўра яхши ўтказдик. Биз бугун ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилдик. Бугунги ўйин орқали ҳимоямиз ҳақида бирор нарса дея олмайман. Чунки уларга деярли иш топилмади. Бугунги баҳсда жамоам жуда яхши ўйин намойиш этди. Қисқа узатмалар орқали ўйнашга, комбинацион ҳужум орқали ўйин қуришга ҳаракат қилдик. Кўплаб аниқ пасларни амалга оширганимиз ҳам хурсанд қилди. Бу билан бизда бугун умуман хато бўлмади дейиш фикридан йироқман. Мазкур баҳсни чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиқамиз. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз", - дея ўйин ҳақидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди Эктор Купер.

- Миср терма жамоасида ҳимоявий ўйин қурганингиз учун у ерда сизни кўп танқид қилишган. Бугун эса Ўзбекистон бошқарувида жамоани ҳужумкор ўйнатдингиз. Бу Африка ва Осиё футболидаги тафовут туфайли юзага келдими? (хорижлик журналист)
- Африка ва Осиё футболи жуда фарқ қилади дея олмайман. Шуни айтишим мумкинки, барча мураббий ўз услубига эга. Мен жамоани доим ўз услубимга мослаб тайёрлайман. Мисол учун, мен шартномам бўйича яхши натижа қайд этиш учун жалб этилганман. Муҳими натижа. Баъзан биз қандай ўйнашни олдиндан режалаштирамиз, аммо бу ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Масалан Уммон билан ўйинда шундай бўлди. Бугун эса ўтган баҳсга нисбатан ўйлаган режаларимизни кўпроқ амалга ошира олдик. Шуниси аниқки, Африкада ҳам, Осиёда ҳам футбол қоидаси бир хил. Мени вазифам Осиё Кубогида максимал натижа қайд этиш ва Ўзбекистонни ЖЧ-2022га олиб чиқишдан иборат.

- Мураббий сифатида жамоа кўрсатган ўйиндан, айниқса биринчи бўлимдаги футболдан қанчалик роҳат олдингиз? (Шаҳбоз Беғамов, championat.asia)
- Агарда футболчиларни мени кўрсатмаларимни тўлиқ ва яхши бажаришса, унда доим футболдан роҳатланаман. Улар бугун мени хурсанд қилишга жуда интилишганини кўрдим. Уммон билан ўйинга нисбатан баъзи ўзгаришларни қилдик. Лекин кескин ўзгартиришлар кузатилмади.

- Икром Алибоевни илк маротаба марказда синаб кўрдингиз. Шунингдек, Фозил Мусаев захирадан туширилди. Уларнинг ўйинларини қандай баҳолайсиз? (Шаҳбоз Беғамов, championat.asia)
- Мен одатда футболчиларни индивидуал тарзда муҳокама қилиб, уларни ўйинларини таҳлил қилмайман. Лекин бу сафар сиз учун буни четлаб ўтаман, майли. Алибоев масаласида шуни айтаманки, Икром майдоннинг исталган нуқтасида ўйнаши мумкин. Уларни ўйинларидан кўнглим тўлди.

- Плей-офф масаласини ҳал этдик. Японияга қарши ўйинда максимал кучимизни ишга соламизми, ёки рақиб танлаш эътибори билан ёндошамизми? (Азиз Акбаров, uff.uz)
- Мен ҳар доим максимал натижа учун курашаман. Ҳар қандай баҳсда фақат ғалаба учун ўйнайман. Футболчиларга бўшашишлари учун имкон қолдирмайман. Мен учун исталган жамоа бир хил. Ўзбекистон Японияга қарши фақат ва фақат 3 очко учун ўйнайди.

Рейтинг: +218   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика