UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  2 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  1 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  16 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  5 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  18 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  11 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов Янгиликлар

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан терма жамоамизнинг ўйини ва иштироки ҳақида эксперт фикрини тақдим этади.

Футболчилик фаолияти давомида Японияга қарши бир неча бор майдонга тушган, ўтган мавсум АГМКни Ўзбекистон кубоги ғолибига айлантирган, айни пайтда "Бухоро" клуби бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоамиз ўйини иккита баҳсда икки хил таассурот қолдирди. Туркманистон билан бўлган ўйин жуда чиройли чиқди ва мухлислар қатори биз футбол мураббийларини ҳам хурсанд қилди. Бу учрашув биз келажакка ишонч билан қарашимиз мумкинлигини кўрсатди. Япония билан ўйин жамоамизнинг асл кучини кўрсатиб беради деб ўйлайман. Чунки бу галги рақиб Япония Туркманистонга нисбатан кучли жамоа ҳисобланади. Улар терма жамоамизга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслиги мумкин. Лекин ишонаманки, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ишончли ўйини билан мухлисларни хурсанд қилади. Менимча, жамоамиз мухлисларга ёққан услубдан воз кечмасдан, ҳужумкор, комбинацион ва жанговор футбол намойиш қилса яхши натижага  эришса бўлади. Шу сабабли ҳам мазкур баҳсни мутахассис сифатида катта қизиқиш билан кутяпман ва терма жамоамизга омад тилайман", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика