Эдерсон миш-мишларга чек қўйди
27 июн 2025 11:50
Янгиликлар
Эдерсон миш-мишларга чек қўйди
"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон ушбу трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи эмаслигини айтди.
Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирган.
"Менинг келажагим "Манчестер Сити" билан боғланган. Мен бу ёзда клубни тарк этмайман", – деди Эдерсон.
Аввалроқ ОАВ "шаҳарликлар" бразилиялик футболчини сотиш ҳақида ўйлаётгани ва у Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Эдерсон ўтган мавсум барча мусобақаларда 38 ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар