Эден Азар Анчелоттидан норози
04 фев 2022 18:40
Янгиликлар
Эден Азар Анчелоттидан норози
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўзига нисбатан муносабатидан норози.
Хавбек мураббий бутун мавсум давомида Азар ўзининг энг яхши спорт формасини тиклашини кутаётганини айтиб, етарлича ўйин амалиёти бермаётганини тушуна олмаяпти.
Кечаси Испания Кубоги доирасидаги "Атлетик" (0:1) билан беллашувда ҳам бельгиялик захирада қолдирилди. Ваҳоланки сўнгги вақтларда у ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланган ва терма жамоа ўйинлари сабаб чарчамаган эди.
31 ёшли футболчи Анчелотти ўзига нисбатан адолатсиз муносабатда бўляпти деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, Эден кийиниш хонасида мураббийга нисбатан муносабатини нормал даражада сақлаб турибди ва аксинча, жамоадошлари билан янада яхшироқ алоқа ўрнатишга уринмоқда.
Бу мавсум Азар Ла Лига доирасида 14 учрашувда майдонга тушиб, бирорта гол ура олмади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар