UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  18 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  22 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  25 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0

ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади Янгиликлар

ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади

УЕФА келаси мавсум Чемпионлар Лигаси қоидаларини ўзгартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар бермоқда Германиянинг "Bild" нашри.

Режалаштирилган ўзгаришларга кўра, плей-офф ўйинларида қўшимча вақт бўлмайди, дуранг қайд этилган тақдирда жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига ўтади.

Қолаверса, турнир жадвалида кучли 8 ликка кирганлар чорак финал ва ярим финалдаги жавоб учрашувларини ўз уйларида ўтказишади.

Шунингдек, ўзгаришлар кучга кирса, бир мамлакат жамоалари чорак финалгача ўзаро ўйнамайди.

Бу мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида 2 марта экстра таймларга мурожаат қилинди ва уларда бирорта гол урилмади, ҳар бир дуэль натижасини пенальтилар серияси ҳал қилди. Масалан, ПСЖ "Ливерпул"ни пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида мағлуб этди (умумий ҳисоб 1:1), "Мадрид дербиси"да "Реал" "Атлетико"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди (умумий ҳисоб 2:2).

Шу билан бирга, гуруҳ босқичи якунига кўра кучли 8 ликка кирган "Арсенал" ва "Барселона" чорак финал ва ярим финалдаги биринчи ўйинларини уйда, жавоб учрашувларини эса меҳмонда ўтказди.

Бир мамлакат жамоаларига келадиган бўлсак, шундай учрашувлардан бири чорак финал олдидан ПСЖ ҳамда "Брест" ўртасида бўлиб ўтди. 1/8 финалда эса "Реал" "Атлетико" билан, "Бавария" "Байер" билан тўқнаш келди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика