UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  22 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими? Янгиликлар

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими?

Молдованинг “Шериф” жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини ўзидан анча номдор бўлган “Шахтёр” (Украина)га қарши ўтказди.

Шунингдек, мазкур клуб сафида Жасурбек Яхшибоев ҳам мусобақадаги биринчи учрашувида майдон тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўйинда тирасполликлар Адама Траоре ҳамда Момо Янсаненинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Яхшибоев нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаган еттинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ бундай натижага қуйидаги футболчилар муваффақ бўлган:

1. Максим Шацких ("Динамо К") – 45та ўйин
2. Владимир Маминов ("Локомотив М") – 26
3. Олег Пашинин ("Локомотив М") – 17
4. Жафар Ирисметов ("Спартак") – 4
5-6. Сефер Алибаев ("Таврия") – 2
5-6. Николай Турчиненко ("Таврия") – 2

Чемпионлар Лигасининг финал раундида гол уриш фақатгина икки футболчимизга насиб этган. Булар, Шацких ва Маминов. Макс ҳисобида 11та гол бўлса, Владимирда 2та тўп мавжуд.

Жасурбек Яхшибоев ҳам уларнинг сафига қўшилиш учун яхши имкониятга эга. “Шериф” устози Юрий Вернидуб вакилимизга тўлиқ ишонишини ўз интервюларида айтиб ўтди. Жамоани олдинда “Реал”га қарши ўйин кутмоқда. 2-тур баҳси 29 сентябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ЧЛ 2006/07 йилги мавсум Максим Шацких “қаймоқранглилар”га (2:2) қарши Киевдаги ўйинда дублга эришганди.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика