UZ

ЕЧЛ. Лэмпард ва Абрахам "Валенсия"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

ЕЧЛ. Лэмпард ва Абрахам "Валенсия"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард ва клуб форварди Тэмми Абрахам Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Валенсия" билан бўладиган баҳсдан аввал фикрлари билан ўртоқлашишди.

Фрэнк Лэмпард: "Биринчи ўйиндан кейин катта сабоқ олдим. Чемпионлар лигасида битта вазиятда ухлаб қолсангиз, ҳушёрликни йўқотсангиз, ўйинни бой берасиз. Тартибли, ҳужумда сифатли жамоани кутяпман. Бу ҳамма учун қийин ўйин. ЕЧЛ ўйинларида ярим ҳимояда жанг бўлади. Бу стадионлаги атмосфера ва мухлислар қувватлашидан хабардорман. Қийин ўйин бўлишини кутмоқдаман".

Тэмми Абрахам: "Бу мавсумдаги катта ўйинимиз эканини биламиз. Машғулот бошқача бўлгани йўқ, биз ҳаммамиз ундан роҳатланяпмиз, эътиборни жамлаганмиз. Шанба куни "Манчестер Сити"га мағлуб бўлганимиздан кейин ўзимизни қўлга олишимиз керак ва мазкур учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз зарурлигини тушуниб турибмиз".


"Валенсия" - "Челси" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 22:55да бошланади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика